АҚШ олимлари қовоқари ўлчамидай келадиган митти дронларни яратишди

0
4715
Фото: evo-rus.com

MIT лабораториясидаги олимлар тўсиқлар ва шамоллар билан тўқнашганда барқарор турадиган дронлар тизимини яратишга муваффақ бўлишди. Бундан EVO-RUS.COM хабардор бўлиб қолганлиги айтилмоқда.

Яратилган учувчисиз парвоз қилувчи аппарат қурилмаси оддий ҳашаротлар ҳажмидан катта эмас. Қурилма юмшоқ узатмага эга бўлиб, бунинг натижасида у парвоз пайтида юкламаларга бардош бера олади. Таъкидланишича, янги технология чанглатишда, тор жойларни текширишда ва қутқарув ишларида айниқса фойдалидир.

Дроннинг вазни 0,6 граммни ташкил этади. У углеродли нанонайчалар билан қопланган ингичка резинали цилиндрлардан иборат. Узатмалар ҳавода мураккаб маневраларни осонликча бажара олади ва қурилманинг барқарор парвозини таъминлаб, сониясига тахминан 500 марта ҳаракат қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг