Британиялик тиббиёт мутахассислари: “Коронавирус вакцинасини қабул қилиш рўзани бузмайди”

0
1435
Фото:(Reuters)

Муқаддас рамазон ойи яқинлашар экан мусулмонларда коронавирус вакцинасини қабул қилиш рўзани бузиши ҳақида хавотирлар юзага келмоқда. Аммо, Буюк Британиялик мусулмон бўлган шифокорларнинг айтишича, CОVID-19 вакцинасини қабул қилиш рўза ибодатини бузмайди.

“Ислом уламолари фикрига кўра, ҳозирда Буюк Британияда лицензияга эга бўлган CОVID-19 вакциналарини қабул қилиш рўзани бузмайди. Мусулмонлар Рамазон ойи муносабати билан коронавирусга қарши эмланишни кечиктирмасликлари керак” дейилади Британиядаги Исломий Тиббий Уюшма баёнотида.

Рамазон ойи ислом динида энг улуғ ой ҳисобланиб, ушбу ойда рўза тутиш диннинг бешта устунидан бири ҳисобланади. Бу йилги рамазон ойи 12 апрелдан бошланиши кутилмоқда.

«Тери ости, мушак ичи ёки суяклар орасига озиқлантирувчи бўлмаган мақсадларда укол қилиш рўзани бузмайди. Тананинг ушбу қисмлари рўзани бекор қилувчи моддалар кирадиган жой деб таснифланмаган. CОVID-19 вакцинаси мушак ичига юборилади ва шу сабабли рўза бузилмайди” дея қўшимча қилди тиббиёт бирлашмаси ўз баёнотида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг