Исроил Эронни «экологик терроризмда» айбламоқда.

0
1266
Фото:(AP)

3 март куни Исроил Эронни “экологик терроризм” ни амалга ошираётганликда айблади. Ўтган ойда Исроилнинг Ўрта Ёр Денгизи соҳилига Ливия байроғи остидаги кемадан нефт тўкилганди. Исроил ушбу кема Эрондан келаётган бўлганини даъво қилмоқда.

“Нефтнинг тўкилишига Ливия байроғи остидаги қароқчи кема жавобгар. Ушбу кема Эрондан йўлга чиққан. Эрон атроф-муҳитга зарар етказиш орқали терроризмни амалга оширмоқда» деб ёзди Исроил атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гила Гамлиел Твиттерда.

Гамиел нефтнинг денгизга тўкилишини «нафақат экологик жиноят, балки экологик терроризм» эканини алоҳида таъкидлаган. Унинг айтишича, мазкур кема Исроилнинг сув ҳудудига кириб, атайлаб атроф-муҳитни ифлослантирган.

Февралда юз берган ушбу ҳодисадан кейин Исроилнинг Ғазо соҳилидан Ливангача бўлган 160 километр жой ифлосланган. Исроил ушбу нефт тўкилиш ҳолатини яқин тарихдаги энг ёмон экологик офатлардан бири, деб эълон қилди.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг