«АҚШ доимо Эронга душманлик қилиб келган»

0
2091
Фото: royanews.tv

Якшанба куни Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний Эрон-АҚШ муносабатлари истиқболи ҳақида ҳақида гапириб ўтди: “Американинг бизнинг ишларимизга аралашишини чеклашнинг бир усули у билан ҳар қандай музокараларни тақиқлашдир.

Бу орқали Эрон Американинг босими остида қолмаслиги таъминланади. АҚШ билан музокаралар ўтказсак муаммоларимиз ҳал бўлади, деб ўйлайдиганлар 100 фоиз нотўғри фикрдалар. АҚШ ўнлаб йиллардан бери ўзгармади. У тажовузкор ва ваҳший хатти-ҳаракатлари билан халқаро диктатурани давом эттирмоқда. АҚШ доимо Эронга душманлик қилиб келган”, дейди Ҳумайний.

2015 йилда Эрон ядро қуроллар бўйича халқаро шартнома имзолаганди. Унга кўра, Эрон ядро қуролларини камайтириши, бошқа давлатлар эса унга нисбатан санкцияларни бекор қилишлари керак эди. Аммо ўтган йили Дональд Трамп бу шартномадан воз кечганидан бери Эрон-АҚШ муносабатларида зиддиятлар авж олмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг