Беньжамин Нетаньяху: “Биз Исроил хавфсизлиги учун барча фронтларда курашамиз”

0
1517
манба: AFP

Ўтган ҳафта охирида Ғазо секторида яна ҳарбий ҳаракатлар содир этилди. Исроил Бош Вазири Беньжамин Нетаньяху бу урушларда армия ўз душманларига курашишда давом этишини маълум қилди. Шанба куни Ғазо секторига бир неча марта ракетадан ҳужум қилинган. Бу ҳужумлар учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, Исроил Хамасни айбламоқда.

Якшанба куни Беньямин Нетаньяху Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида нутқ сўзлади. Ўз нутқида «Биз Исроилнинг хавфсизлиги учун барча фронтларда – денгизда, ҳавода ва ерда – ҳам очиқ, ҳам яширин воситалар орқали курашни давом эттирамиз», деб айтиб ўтди.

манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг