Мисрда Фиръавн Тутанхамон ҳақида опера намойиш этилади

0
1551
манба: AFP

Мисрлик машҳур археолог Захи Ховас Фиръавн Тутанхамонга бағишланган операнинг сценарийси ёзиб тугатилганини маълум қилди. Бу операнинг дебюти 2020 йилда “Катта Миср музейи”нинг очилиш маросимида ўтказилиши режалаштирилган.

2 ноябрь куни Лондондаги галереяда «Тутанхамон: олтин фиръавн хазиналари» кўргазмасининг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Ховас шундай деди: «Мен бу операни ёзиб тугатдим ва унинг дебютини ўтказишни музей маъмуриятига таклиф қилдим».

Ушбу асарда Тутанхамоннинг тахтга ўтириши ва 19 ёшида бевақт вафот этгани ҳақида ҳикоя қилинади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг