Болливуд юлдузи Шоҳруҳхон туғилган кунини дунёнинг энг баланд биносида нишонлади

0
2615
manba: News Track English

2 ноябрь куни Шоҳруҳхон 54 ёшга тўлди ва табиийки,  Болливуд юлдузининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари дўстлари ва мухлисларининг яхши тилакларига тўлиб тошди. Бироқ табрикларнинг энг ҳайратланарлиси дунёдаги энг баланд бино “Бурж Ҳалифа”да тақдим этилди. Шанба оқшомида “Бурж Ҳалифа”да Хонга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, бу бинода «Болливуд қиролининг туғилган куни муборак!» ёзуви акс этди.  Шоҳруҳхон бу кутилмаган табрик учун “Бурж Ҳалифа”нинг асосчиси Муҳаммад Алаббарга миннатдорчилик билдирди. У ўзининг Твиттер саҳифасига: «Сизнинг меҳр-муҳаббатингиз беқиёсдир.  Қойил!  Бу ҳақиқатан ҳам мен кўрган энг баланд бино. Дубай,  сени севаман”,  – деб ёзиб қолдирган.   https://www.arabnews.com/node/1578401/lifestyle  Теглар: Шоҳруххон, Болливуд, ”Бурж Ҳалифа”

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг