АҚШ дипломатларига Россия бўйлаб эркин ҳаракатланиш тақиқланди

0
854
Фото:rbc.ru

Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида “очиқ қуруқлик”ка оид ўзаро келишув меморандумини бекор қилиш тўғрисида қарорни имзолади. Қарор Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан қабул қилинди, деб ёзади “РБК”.

Меморандум 1992-йилдан бери амал қилиб келаётганди. У ёпиқ зоналар тушунчасини бекор қилиш ва ҳар икки мамлакат дипломатларига эркин ҳаракатланиш учун чекловларни олиб ташлашни назарда тутади.

Кириш учун махсус талаблар бўлмаган тақдирда, дипломатлар ҳар икки мамлакатнинг аксарият ҳудудларига бемалол ташриф буюриши мумкин эди. Шунингдек, улардан сафарлар учун рухсат олиш талаб этилмасди.

АҚШнинг янги санкцияларига жавобан Ташқи ишлар вазирлиги апрел ойида ҳам меморандумни бекор қилиш режаларини эълон қилган эди. Вазирлик АҚШ элчихонаси томонидан Давлат департаменти линияси бўйича қисқа хизмат сафарига юборилаётганларга кўмаклашиш амалиётини чеклашга қарор қилди.

Америкалик дипломатларга тегишли визаларни бериш минималлаштирилади: ўзаро манфаатлар асосида бир йилда ўн кишигача виза берилади.

Апрел ойида Вашингтон Москвага қарши янги санкцияларни эълон қилди. Хусусан, АҚШ ўн нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди, мамлакат расмийларининг фикрича, уларнинг орасида Россия махсус хизматлари ходимлари бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг