Кобулда Хитой фуқаролари орасида машҳур бўлган меҳмонхонага ҳужум уюштирилди (видео)

0
655
Кобулнинг Шаҳр-э-Нав маҳалласидаги Кобул Лонган меҳмонхонасининг кўриниши, Афғонистон /Reuters

Расмийларнинг айтишича, Кобул марказидаги меҳмонхонага ўт очган камида уч нафар ҳужумчи хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.

Ҳукмрон Толибон расмийсига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан Кобулда Хитой фуқаролари орасида машҳур бўлган меҳмонхонага қарата ўт очганидан кейин камида уч нафар ҳамла қилган киши ўлдирилган.

Душанба куни номаълум шахслар Кобул марказидаги “Kabul Longan” деб аталадиган кўп қаватли меҳмонхонасида ўт очишган, гувоҳлар бир қанча ва кетма-кет ўқ овозларини эшитишгани ҳақида хабар берган.

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ҳужум дарҳол тўҳтатилган. Ҳужум пайтида хорижликлар ҳалок бўлмади, аммо улардан икки нафари ҳужумдан қочишга уринаётганда пайтда меҳмонхона балконидан сакраб жароҳатланган.

Шаҳр-и-Нау ҳудудидаги ҳужумга учраган меҳмонхона ёнида Италия нотижорат ташкилоти томонидан бошқариладиган Кобул шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси 21 кишининг қурбон бўлганини маълум қилди – 18 киши яраланган ва уч киши етиб келганида кейин ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилган.

Меҳмонхона ичида отишма давом этар экан, унинг қаватларидан бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради манбалар Reuters ахборот агентлигига.

Кобулдаги журналист томонидан Тwиттер’га жойланган ва Reuters томонидан тасдиқланган видеода бинодан тутун кўтарилаётгани акс этади.

Ҳужум маҳаллий вақт билан 14:30 (GМТ 10:00) атрофида қуролли шахслар “оддий одамлар яшайдиган” меҳмонхонага ҳужум қилганда содир бўлган, деди Кобул полицияси вакили Холид Задран ва махсус кучлар ҳудудни қўриқлашга уринаётганини айтди.

Ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, ҳужум асосан хитойлик ва бошқа хорижликлар яшайдиган бинода содир этилган. Уларнинг айтишича, отишма кучли портлаш овозини эшитилганидан кейин ҳам давом этган.

Ҳужум Хитой элчиси Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари билан хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун учрашган ва ўз элчихонаси хавфсизлигига кўпроқ эътибор беришни сўраганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

Хитой давлат ахборот агентлиги «Синхуа» ҳужум хитойликлар тунайдиган меҳмон- уйи яқинида содир бўлганини ва унинг Кобулдаги элчихонаси вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.

Афғонистон билан 76 километрлик мустаҳкам чегарага эга бўлган Хитой Толибон ҳукуматини расман тан олмаган, бироқ у ерда дипломатик иштирокини сақлаб турган кам сонли давлатлардан бири саналади.

Афғонистонда сўнгги ойларда бир неча марта портлаш ва қуролдан ўт очишлар содир бўлди, уларнинг баъзилари ИШИД қуролли гуруҳи томонидан амалга оширилди.

2021 йил августида АҚШ бошчилигидаги хорижий кучлар чиқиб кетганидан сўнг ҳокимиятни қўлга олган Толибон ҳаракати бор эътиборини мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қаратганини айтиб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг