Туркияда юз берган торнадода 16 киши яраланди

0
1124
Фото(AP)

12 феврал куни Туркиянинг Эгей денгизи соҳилида кичик торнадо юз берди. Оқибатда бир нечта жойлар вайрон бўлди ва 16 киши жароҳат олди.

Торнадо пайшанба куни кечқурун Измир шаҳридан 90 километр ғарбда жойлашган Чесме курорт шаҳарчасига урилган. Мазкур табиий фалокат дарахтларни ердан юлиб ташлади, машиналарни учириб кетди ва битта кранни қулатди. Шунингдек, денгиз қирғоғидаги тўртта қайиқ ағдарилди.

“Ердаги жаннат бўлган Чесме ўтган тунда дўзахни кўрди” дейди, шаҳар мери Экрем Оран Анадолу ахборот агентлигига.

Шунингдек, кеча Чесмега яқин ҳудудда жойлашган Урла шаҳрида ҳам кучли шамол бўлган ва дўл ёққан. Оқибатда, бу ердаги иссиқхоналар вайрон бўлган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг