Саудия Арабистони коронавирус туфайли чет элликларга ҳажга боришини тақиқлади

0
813
Фото:yandex.ru

Коронавирус пандемияси фонида Саудия Арабистони ҳукумати бу йил Маккага зиёратчилар сонини 60 минг кишига чеклашга қарор қилди.  Ҳажни фақат Covid -19га қарши эмланган қироллик мусулмонлари адо этишлари мумкин.

Ҳаж – ҳар йили бутун дунё мусулмонлари томонидан Маккада ва унинг атрофидаги Ислом учун муқаддас жойларга қилинган зиёратдир.

Янги қоидалар Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан эълон қилинди.  Унинг пресс-релизида айтилишича, расмийлар «зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига ҳар доим катта аҳамият беришади ва уни ўзларининг устувор вазифаларига айлантирган».

Ҳажга борадиган барча иштирокчилар 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролар бўлиб, улар сурункали касалликлардан холи бўлиши керак.

Саудия Арабистонида коронавирус вирусини 460 мингдан ортиқ одам юқтирган, 7,5 мингдан ортиғи вафот этган.  2020 йилда қироллик маъмурлари ҳам хорижлик зиёратчиларни Ҳажга боришига рухсат бермадилар.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг