Ҳаж сафари зиёратчиларининг хавфсизлигни таъминлаш учун юқори технологияли смарт-карталардан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда

0
1918

Мино тоғидаги зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир зиёратчида жойни аниқлаш имконини берадиган замонавий локация қурилмалари бўлиши режалаштирилмоқда дея хабар бермоқда Arab News.

Ушбу карталар зиёратчиларнинг шахсини тезлик билан аниқлаш, улар ҳақида барча тиббий маълумотларни кўриш ва уларга қандай ёрдам кераклигини аниқлаш имконини беради.

Жорий йилда 25 мингдан ортиқ Ҳаж зиёратчилари пилот дастурида ишловчи юқори технологияли смарт-карталар билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

«Бу биз ишлаётган “ақлли Ҳаж сафари» ташаббусининг экспериментал босқичидир ва биз бу зиёратчилар учун қанчалик фойдали бўлиши мумкинлигини ўрганмоқдамиз.» дейди – Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ва стратегия қўмитаси масъул ходими Доктор Амр ал-Маддаҳ.

Келгуси йилларда смарт карталар сонини 200 минггача етказиш режалаштирилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг