Бу йил Исроил томонидан 16 фаластинлик бола ўлдирилди

0
2272

Исроил қамоқхоналаридаги 250 нафар фаластинлик ёшлар ҳозирги кунга қадар мушкул аҳволда. Бу хақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

Бу йил бошидан буён Ғазо секторининг блокировкасида исроиллик кучлар ўн олти фаластинлик болаларни ўлдирган.

Инсон ҳуқуқлари маркази вакили Ал Месаннинг берган баёнотида, Исроил Ғазо ва Ғарбий қирғоқ бўйлаб Исроилнинг бомбардимон ҳаракатлари натижасида 1233 бола яраланганини айтмоқда.

Унинг айтишича, сўнгги олти ойда Исроил кучлари 16 ёшдан ошганларга, Ғазо секторидаги мактабларига ва тиббиёт муассасаларига 17 марта ҳужумлар уйиштирган.

ННТ Исроил кучларини «мунтазам равишда» фаластинликлар, айниқса болалар ҳуқуқларини бузишда айбламоқда.

Фаластин маҳбуслар жамиятининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда камида 250 нафар фаластинлик бола Исроил қамоқхоналарида азоб чекмоқда.

Ғазода ўтган йиллар мобайнида босиб олишларга қарши норозилик намойишлари бошланганидан буён Исроил аскарлари томонидан ўнлаб намойишчилар ўлдирилди ва минглаб одам ярадор қилинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг