Афғонистон вирус хавфига қарамай Эрон билан чегараларини қайта очди

0
1770
Фото: AP

Бошқа давлатлар коронавирус тарқалишини чеклаш мақсадида Эрон билан чегараларини беркитиб қўйган бўлсада, Афғонистон Эрон билан чегарасидаги асосий ўтиш пунктларини очиқ қолдиришини маълум қилди. Бунинг сабаби шуки, агар Афғон ҳукумати чегарани ёпса, Эрондан қайтаётган афғонистонликлар ноқонуний йўллар орқали мамлакатга киришади. Бу эса вирус тарқалиш хавфини оширади.

«Асосий муаммо – бу норасмий ўтиш пунктларидир. Биз чегарани очиқ қолдириш орқали Эрондан келганларни текшириш имконига эга бўламиз. Бизда уларнинг ҳаммасини текшириш учун тиббий шароит мавжуд ва бу билан касалланганларни аниқлаш ҳамда уларни карантинга жойлаштира оламиз», дейди миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчисининг матбуот котиби Файсал Жавид.

Унинг сўзларига кўра, агар расмий чегаралар ёпиқ бўлса, одамлар ноқонуний ўтиш жойларидан фойдаланишади ва вирусни юқтириб олганлар текширувларсиз мамлакатга киришади.

«Шунинг учун ҳозирги вақтда чегарани очиқ қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди», деди Жавид.

Душанба кунги расмий маълумотларга кўра, Афғонистонда 141 кишида коронавирус борлиги аниқланган ва уларнинг тўртаси вафот этган. Афғонистонга коронавирус Эрондан қайтиб келган муҳожирлар томонидан олиб келинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг