Украина Президенти Владимир Зеленский даврида, Украинадаги ислоҳот риторикаси ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади. Бу ҳақда Украина Олий-Радаси V-VII чақириқлари депутати Спиридон Килинкаров «Россия1» телеканалидаги «Ким қарши?» кўрсатувида маълум килди.
«Улар ўзлари зарур деб ҳисоблаган» ислоҳотларни амалга оширадилар. Мен йиллардир фақат ислоҳотлар, ислоҳотлар ва яна ислоҳотлар ҳақида эшитаман. Улар қачондир тугайдими? Бу чексиз жараён», деди Килинкаров.
Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский тегишли вазирликларга халқаро сармоядорлар назарида мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини ошириш учун ислоҳотлар пакетини тайёрлашни буюрган эди. Хусусан, давлат корхоналарини кенг миқёсда хусусийлаштиришни бошлаш, ерларни сотишга мораторийни бекор қилиш шулар жумласидандир.