80 йил аввал ўзбек миллатининг буюк фарзандлари қатл этилган эди

0
2174

ТОШКЕНТ (Turon24) – СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм чиқарилган.

Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганлар рўйхатида Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби давлат ва жамоат арбоблари, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби халқнинг ардоқли шоир ва ёзувчилари, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошим, Мажид Қодиров, Зиё Саид каби адабиётшунос олимлар ҳам бор.

Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида қатл этилган. Бу кундан олдинроқ Мунаввар қори, Боту ўлдирилган эди, кейинчалик қатағон қилинганлар сафига Усмон Носир каби миллатнинг зиёлилари қўшилди.

Тарихий маълумотларга кўра, 1930-йилларнинг бошидан 1950-йилларнинг бошига қадар собиқ Совет иттифоқида 3 778 234 киши қамоққа ташланган, шундан 786 минг 98 киши отилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг