Перунинг яқинда сайланган президенти Педро Кастилло терроризм ва коррупцияда айбланмоқда

0
602
Фото:yandex.ru

Ўқитувчиликдан президент даражасига чиққан Педро Кастилло дарҳол норозиликларга дуч келди. Ўтган ҳафта чоршанба куни у қасамёд қабул қилган эди. Энди эса пойтахт Лимада юзлаб одамлар намойишга чиқиб, янги давлат раҳбарини коррупцияда, сайлов натижаларини сохталаштиришда ва терроризмда айблашмоқда. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Норозилик билдираётганлар сайловнинг иккинчи босқичида Кастиллога ютқазиб қўйган собиқ президент қизи Кейко Фужимори тарафдорларидир.

Судланган собиқ президентнинг қизи мағлубиятини тан олган.

Намойишчилар янги бош вазирга ҳам қарши чиқиб, президентни террорчи маоистик «Ёрқин йўл“ мухолифат ҳаракати билан алоқаси борликда айбланмоқда.

Таҳлилчилар Кастиллони энг чап томон радикал президент деб аташган. Унинг ўзи ҳатто давлат раҳбарининг маошидан воз кечиб, ўқитувчилик касби маоши билан яшашда давом этишга ваъда берган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг