Кам протеинли диета кўкрак бези саратон ҳужайраларини даволашга ёрдам бериши мумкин.

0
2064
Тамоксифен жарроҳликдан кейин ва саратон касаллигининг қайталанишини олдини олиш мақсадида кимётерапия билан рецептланади./ манба : independent.co.uk

“Ҳайвон оқсиллари ўсимлик оқсилларига қараганда кўпроқ миқдорда люсинга эга ва улар асосий гормон терапияси препаратининг фойдали таъсирини қўллаб-қувватлайди.”

Гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш кўкрак бези саратонини асосий гормон терапияси дори-дармонларига мослашдан ҳамда касалликнинг такрорланиш ёки тарқалиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Garvard Medical School тадқиқотчилари ҳайвон оқсилида кўп миқдорда мавжуд бўлган озуқа моддаларининг люсинлари ва тамоксифен дорисига қарши саратоннинг чидамли ўсмалари билан «кутилмаган» алоқасини аниқладилар.

Натижалар тиббий текширувлардан ўтказилиши керак, аммо улар асосан люсин миқдори кўп бўлган ўсимлик оқсиллари билан диетага ўтишни давом эттиришни кўрсатади ва бу тамоксифен таъсирини узоқ вақт давомида самарали сақлаши мумкин.

Бироқ, мустақил экспертлар, эрта босқичдаги беморларга шифокор маслаҳатисиз ҳеч нарсани диетасидан олиб ташламаслик кераклигини айтди.

Кўкрак бези саратонига чалинган беморларнинг бештадан тўрттаси аёллик гормони – острогенни ўсиш сигналига сезгирдир. Тамоксифен ушбу сигналларни блоклаш ва касалликнинг тананинг бошқа қисмларига тарқалиши ёки метастаз қилинишини олдини олиш учун ишлатилади.

Саратони тамоксифенга чидамли яъни тамоксифеннинг саратонга таъсири кам бўлган беморларда ҳаёт давомийлиги табиийки узун бўлмайди.

«Одатда, улар 5 йилдан кўп яшашмайди, чунки улар даволаниш имкониятлари чекланган», дейди доктор Сентил Мутусвами, Isroil Medical Centre тадқиқотининг муаллифларидан бири.

Чоршанба куни Nature журналида нашр этилган лаборатория тестларига кўра люсин даражасини пасайиши янги саратон ҳужайралари ўсишини пасайтиради.

«Тадқиқот натижаларига кўра, леусин даражаси паст диета кўкрак бези саратони билан касалланган беморлар учун фойдали бўлиши мумкин», дейди доктор Мутхусвами.

Бундай диета мантиқий равишда гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш билан бошланиши мумкин, чунки «ҳайвон оқсиллари сабзавотли оқсиллардан кўра кўпроқ люсин ўз ичига олади»- дейди у.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки соя ва ёнғоқлар ҳам люсиннинг бой манбалари ҳисобланади.

Ушбу тадқиқотлар инсоний синовларда янада кенг миқёсда текширилиши керак ва бу Буюк Британияда йилига 55 000 нафар аёлни даволаш учун янги имкониятдир.

«Биз эндосринга чидамли кўкрак бези саратонига чалинган беморларга янги стратегиялар олиб борадиган янги остроген ретсепторлари биологиясини кашф қилдик», дейди тадқиқотчи Ясуҳиро Саито.

Англияда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мунтазам равишда қизил ёки қайта ишланган гўшт истемоли, ҳатто ичак саратони ривожланиш хавфини ҳам ошириши мумкин.

«Кўкрак бези саратони хайрия жамғармаси» нинг тадқиқотчиси Рачел Ханнинг айтишича, дастлабки натижалар «ҳаяжонли» бўлган, аммо ратсионда люсиннинг саратонга бўлган таъсири ҳақида кенг тушунча учун кўпроқ ишлаш керак.

«Айни пайтда барча кўкрак бези саратонга чалинган беморлар касаллик даврида ва ундан кейин соғлом ва мувозанатли диетани сақлашга ҳаракат қилишларини тавсия қиламиз», деди у.

«Баъзи люсиннинг бой манбалари бўлиши мумкин бўлган оқсилларнинг турли шакллари соғлом овқатланишнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳужайраларимизнинг ҳаётий вазифаларини бажаришига имкон беради.

«Тамоксифен каби гормонларни даволашга қаршилик кўрсатиши тиббиётда жиддий муаммо бўлиб қолмоқда ва кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни ўлимини камайтириш учун уни енгиб ўтиш йўлларини топиш жуда муҳимдир», дея у сўзларини тугатади.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг