73 мамлакат фуқаролари Буларусьга визасиз кириб, коронавирусга қарши вакцина олиши мумкин

0
1074
Фото:inform.kz

15 июлдан бошлаб 73 мамлакат фуқаролари коронавирус инфекциясига қарши эмланиш учун Беларусь Республикасига 5 кун давомида визасиз кириши мумкин, деб хабар берди Kazinform BELTA агентигига асосланиб.

Чет элликларни COVID-19га қарши эмлаш тўғрисидаги аризаларни йиғиш, кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот тизимининг ишлаш тартиби ва фуқароларнинг Беларусьга кириш қоидалари тасдиқланган.

Маълум бўлишича, эмлаш дастури соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тиббиёт муассасаларида ўтказилади.

“Вакцинация қилишда тасдиқланган қоидалар (ахборот тизимидаги аризаларни йиғиш ва кўриб чиқиш, хизмат кўрсатиш гувоҳномасини тўлдириш ва эмлаш) барча хорижий давлатларнинг фуқароларига, шу жумладан, бошқа сабабларга кўра Беларусьга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлганларга нисбатан қўлланилади”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь 2021 йил охирига қадар ўз вакцинасини ишлаб чиқариши ҳақида эълон қилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг