«Мен қўрқмадим»: Коронавирусни юқтириб олган швецариялик 95 ёшли аёл тузалди

0
1860
Фото: REUTERS/Denis Balibouse

27 март куни коронавирусни юқтириб олган 95 ёшли швецариялик Гертруде Фаттон тузалиб уйга қайтди. У бир ҳафта мобайнида реанимацияда CОVID-19 билан кураш олиб борди.

Гертруде Фаттоннинг айтишича, у изоляция хонасида даволанаётганда ўзига нафас олишига ёрдам берадиган мосламарни улашларига қарши чиққан. Фаттон ўзини даволаётган шифокорларга шундай деган:

“Менга мосламани уламанг. Мен ўз ҳаётимни яшаб бўлдим. Тинчигина ўлишимга қўйиб беринглар.”

«Умид қиламанки, кўпроқ умр кўриш учун етарли кучга эга бўламан. Менинг невараларим, чевараларим бор, уларни кўришни ва тинглашни хоҳлайман. Мен улар билан интернет орқали суҳбатлашаман. Мен ўлишдан қўрқмадим. Менинг ёшимдагиларга ўлим вақти келади. Аммо мен ўламан, деб ўйламаган эдим, мутлақо. Мен қўрқмадим”, деди у.

Маълумот учун, жума кунги ҳолатга кўра Швецарияда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 197 кишига ва касалланганлар сони 12,161 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг