Бева аёл ҳикояси

0
8352

Бир аёл билан яқинда гаплашиб қолдим….

Хаётидаги бўлган воқеани эшитиб, дарров сиз билан бўлишгим келди, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди… Ўша аёл тилидан ҳикоя қилиб берсам, тушунарлироқ бўлар… . 

Демак, бева аёл ҳикояси:

«18 ёшимда, мактабни битирар- битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир- куйдирни биламан халос!

Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди. Ота Оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб- тилаб олган ўғиллари эди!

Тўйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан бизнес қиламан деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона- қайнотам билан…

Менга бўлган муносабатлари яхши эди. Ҳеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хоҳлашарди!

Турмуш ўртоғим ҳам: «Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак! Уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хохлайман дердилар».

Хўп дедим, бирин -кетин фарзандларимиз туғилди. Турмушимизга 7 йил бўлганда, 4 та кетма- кет туғилган 3 нафар қизимиз ва бир ўғилнинг онаси эдим….

1999 йил…. Бешинчи фарзандимга ҳомиладор вақтим… . Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар… . Кетсалар, 1 ой қолиб кетардилар… .

Бу гал эса 15 кунда келдилар…. Аниқроғи жасадларини олиб келишди… . Кечаси автомашина рулига ўтириб, ухлаб қолганлар. Автомашина катта юк машинасининг тагига кириб кетган….

Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб, ухлатиб кўйяверишган. Вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди… Умуман яшагим келмасди. Ҳаётда яшашдан мазмун йўқолган эди. Энди мен ҳам ўлсам бўлади, болам ҳам туғилмаса майли деган шаккок фикрларга ҳам борардим…

Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим ҳам отасиз, ҳам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди…. Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди….

Хуллас, бешинчи фарзандим- ўғлим, отасидан қоладиган ёдгорим туғилди…. Бир ўзим боламни бағримга босиб туғуруқхонадан чиқдим.

Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана- панада йиғлаб олишади… Бағримда 5 нафар бола… Каттаси энди 2- синфга қатнайди, қолганлари ҳали кичкина…

Қўлимда на дипломим ва на хунарим бор… Ота- онам ёрдам бериб туришди, лекин улар ҳам кексайиб, пенсияга қараб қолган одамлар эдилар…

Қийинчиликлар бошланди, қайнона- қайнотамни нафақаси ўзларининг дори- дармонидан ортмайди. Бу ёқда 5 нафар бола «ейман- ичаман» дейди…. Бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли- жойли қиламан де тунлари билан йиғлаб чиқаман.

Жанозадан 3 ой ўтиб, эримнинг дўстларидан бири меҳмонга келди. Бир машина рўзғор қилиб….Чол- кампир, мен кутиб олдик. Эримни эсладик. Раҳматли турмуш ўртоғимни хаққига дуо қилдик… Кетар маҳали эримнинг дўсти гап бошлади:

-Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 нафар фарзандингиз учун ҳам кучли бўлишингиз керак. Эрингиздан катта қарзим бор эди. Бизнес қиламан деб олгандим. Ҳамма пулни товарга тикиб қўйганман, юк машиналарини олганман. Шунинг учун ойма- ой қарзимни узаман агар майли десангиз деди…

Йиғлаб юбордим. Инсофи борлигига. «Ўлиб кетди-ку, ким билиб ўтирибди қарзим борлигини», демаганига хурсанд бўлиб йиғладим…

-Майли, ойма- ой берсангиз ҳам, болаларим билан рўзғорга, кийим -кечакка қийналмасдим, дедим.

Хуллас, ҳар ой беш юз доллардан бериб узаман деди. Пулни ҳар ой аёлим олиб келади, деб чиқиб кетди.

Айтганидай ҳар ой аёллари келади. Қарз пул билан бирга сомсами, бирор пиширқми пишириб олиб келади. Гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади, далда бўлади….. Оҳири энг яқин дугонамга айланди…

Ўша пулларга 5 нафар боламни бекаму -кўст боқдим, катта ховлининг тўловлари, газ, чироқ, солиқлар, хуллас хеч қайсисидан қарз бўлмадим. Тежаб ишлатардим. Хатто қизларимни сепига, деб ул- бул олиб ташлаб қўйишга ҳам имкон топардим.

Қайнона-қайнонатам оламдан ўтишганда ҳам барча маъракаларини чиройли қилиб ўтказдик. Фарзандларимни ҳаммаси мактабда ўқиб, бараварига «ейман, ичаман, кияман» деган пайтда ҳам ўша пуллар сабаб қийналмадим.

Ҳар ой пул келганида ўша эримнинг дўстини аёлидан сўрардим: «Эрингизга сўраб берингчи, ўз қанча қарз олгандилар, балки узилишиб ҳам қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани» деб гапириб қўярдим… .

-Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар, дея аёли кулиб қўярди.

Қизларим катта бўлиб, бўй чўзиб колишди. Ўзим ўқимаганимга уларни ўқитаман деб ният қилиб, репетиторларга бердим. Бирин -кетин икки қизим институтга ўз кучи билан кирди ва учинчиси  тикувчиликка қизиқиб хунар ўрганиш йўлини танлади.

Тежаган пулларимга сеп йиғгандим. Мебелларини эримнинг ўша дўсти қарзимиз хисобига дея олиб берди. Уч қизимни бекаму- кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача, эримдан олган қарзларини тўлаб келди… Балки, ҳалигача тўлаётган бўларди… Лекин, айнан 2015 йилнинг баҳорида тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтиб қолди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди….

Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади, рози бўлинг улардан, розиман денг деб…. Мен қарзни айтяпти деб, розиман, қанақа хаққим қолган бўлса ҳам мингдан- минг розиман деб айтдим…

Кейин билсам…. ээээхххх…, кейин билсам, у кишининг эримдан ҲЕЧ ҚАНДАЙ қарзи бўлмаган экан…. Эээй воххх…. Қанақа аҳволга тушганимни билсангиз эди… .

Аёлини олдига бордим: «Ростми шу гап» деб сўрадим… Аввалига гапиргиси келмади… кейин хаммасини рўйи- рост айтиб берди….

Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, 5 та ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган….. Ҳар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин, деб шу қарз масаласини ўйлаб топган. Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун! Хотиржам бўлишим учун….

Эх хей… . Агар шу пуллар бўлмаганида, 5 та боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим, кимларни эшигида хору- зор бўлардим… . Балки чет- элларга кетармидим, болларим она меҳрисиз, тарбиясиз бўлиб катта бўлармиди….Ёнида ҳар қадамини текшириб турувчи онаси бўлмаганидан кейин қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди… .

Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та инсоннинг ҳаёти издан чиқиб кетмаслигининг олдини олди. Бешта фарзандни ўқиб, билим олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди…..

Хар куни хаққига дуо қиламан, хар куни….. Кўпчилик ишонмайди, айтиб берсам, «Йўғе, оширвордингиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайди-ку, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб, ёрдам берарканми?» деб ихтеҳзо қилишади…..

Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди. Илоҳим оҳирати обод бўлсин! Шунақанги беминнат, беғараз равишда етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлларга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин… . Ўғилларим ҳам манашундай саҳий, яҳши инсонлар бўлиб етишсин, деб дуо қиламан, ҳар куни…..

Одамлар билишсин, ҳаётда шундай инсонлар борлигига ишонишсин ва шу инсоннинг хаққига дуо қилиб қўйишсин. Агар шу хақида интернетда ёзсангиз, шу инсоннинг хаққига дуо қилиш эсингиздан чиқмасин»,- дея шу ерда бева аёлнинг ҳикояси тугайди. 

Муҳамад Олим

Таҳрирлади…

Бизни ҳам дуода эслаб қўйясиз деган умиддамиз...

 

Манба: Facebook тармоғидаги Муҳаммад Олим саҳифасидан олинди

ва таҳрир қилинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг