“15-июл хотира куни” очилди (видео)

0
1891
Манба: http://www.hurriyet.com.tr

Президент Эрдўған 15 июль куни Онадули дарвозаси тарафидаги “Шаҳидлар Кўприги” олдида 1500 кв.м майдонда қурилган “15 июль Хотира музейи” очилиш маросимида нутқ сўзлади. Сўнгра президент Эрдўған 15 июль куни уюштирилган тўнтариш кечасидаги Facetime орқали боғланган телефон тўғрисида “Ҳуррият газетасининг Анқара вакили (ходими) Ханда Фират хонимга сўзлаб берди.

Ханде Фират қуйидагича тасвирлайди:

“Музейни албатта зиёрат қилинг, айниқса шаҳидларимиз пойабзалларини кўринг. Ниҳоятда ҳиссий ва таъсирли. Бу машъум тунда бизнинг фуқаролар бирдамликда турганини аниқ кўрсатади. Инсонларни қирадиган бомбалари-ю, ўқотар вертолётларинида гувоҳи бўлишингиз мумкин. Президент Эрдўған телефонни асраб қўйинг деди. Биз уч йилдирки, сақлаб келмоқдамиз. Ўша кеча террор ташкилотнинг ибтидоси эди. Журналист ўлароқ ўз вазифамизни бажардик. Фарёд қилиб йиғлаган муҳбирларимиз ҳам бўлди. Миллатимиз ўз ватанига эгалик қилди. 45 ёшдаман, 80 чи ва 15 июль давлат тўнтаришларини гувоҳи бўлдим. Биз кечирган кунларни фарзандаларимиз бошига тушмасин. Сўнгги дақиқада барчаси аниқ бўлди. Биз қилган ишларни RTÜK қайдларидан кўриш мумкин. Вазифамизни бажариш асносида бомбалар отилиб инсонлар қурбон бўлганини кўрдик. Бу мен учун ўта бир ҳаяжонли ҳолат.

Биз телефонда гаплашдик. “Бошқа шу каби телефон бўлатуриб, биз бу телефонни қандай қилиб бу ерга қўйиш мумкин” деди. Мен нариги томонда президент Эрдўған телефони бўлганини билиб олдим. Бу ниҳоятда ҳаяжонли дақиқалар эди. Барча ўша кеча қандай қайғурганини биларди. Ўша кеча биз жуда хавотирда эдик. Ўша кеча қаҳрамонлари – турк миллати эди. Ҳар ким юртига, ватанига, келажагига эришди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Шаҳидларимизни раҳмат қилсин. Миллатимиз қаҳрамон. Ҳали ҳануз террор ташкилот аъзолари билан алоқалар мавжуд дейилди. Йўқ Facetime ўргатилмаган. Бу буюк ёлғон. Аллоҳ гувоҳ биз нимани ҳис қилганимизни биламиз.”

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг