Хитой шимолидаги кўмир конида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда, 15 киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳат олган. Бу портлаш 18 ноябрь душанба куни тушдан кейин рўй берган ва қутқарув ишлари сешанба куни эрталабгача давом этган.
Шанси провинцияси меҳнат хавфсизлиги маъмуриятига кўра, бу фалокатда 11 нафар кончи воқеа жойидан жароҳатларсиз қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Ҳозирда портлаш сабаби ўрганилмоқда.
Хитойдаги конлар ишчилар ҳаёти учун дунёдаги энг хавфли жойлардан бири эди. Аммо конлардаги хавфсизликнинг яхшиланиши, кончиларни бу масала бўйича яхшироқ шуғуллантириш ва кичик конларнинг ёпилиши қурбонлар сонининг камайишига олиб келди.