“Тоттенҳем” бош мураббийи  Маурисио Почеттино ишдан бўшатилди

0
1823
Манба: Динамо Киев от Шурика

19 ноябрь сешанба куни «Тоттенҳем» бош мураббийи Маурисио Почеттино ишдан бўшатилди. Ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борган “Тоттенҳам” Англия премьер-лигасида мувафаққиятсиз қатнашмоқда ва турнир жадвалининг 14-ўрнига тушиб кетган. Жамоа 12 та учрашувнинг бор йўғи 3 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, ”Шпорлар” Лига кубоги доирасида 4-дивизионда ҳаракат қилувчи «Колчестер Юнайтед»га ютқазиб, мусобақани тарк этган.

«Клуб бугун Маурисио Почеттино ва унинг мураббийлар штабидаги Исо Перез, Мигел Д’Агостино ҳамда Антони Хименезлар ўз вазифаларидан озод этилганликларини эълон қилади», – дейилади ”Тоттенҳем” баёнотида.

47 ёшли Почеттино 2014 йилда “Тоттенҳем” бош мураббий этиб тайинланган эди. Клубдаги беш ярим йиллик фаолиятида бирон совринни қўлга киритмаган бўлса-да, Почеттино жамоа ўйинини анча ижобий томонга ўзгартира олди. Сўнгги тўрт мавсум давомида унинг шогирдлари Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчисига айланди ва ўтган мавсумда ўз тарихида илк бор бу турнирнинг финалигача етиб борди.

«Мен Маурисио ва унинг мураббийлар штабига клубга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларни бу ерда доимо илиқ кутиб оламиз. Маурисио ва унинг мураббийлар штаби доимо тарихимизнинг бир бўлаги бўлиб қолади», деди жамоа директори Даниел Леви.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг