Ҳиндистонда катта магистралда юз берган автоҳалокатда 14 киши ҳалок бўлди.

0
1338
Фото:(AP)

Якшанба тонгида Ҳиндистоннинг жанубий қисмидаги магистралда кетаётган микроавтобус йўл ўртасидаги тўсиқдан ўтиб юк машинасига бориб урилди. Оқибатда, бир оиланинг 14 та аъзоси ҳалок бўлди.

Полициянинг маълум қилишича, ушбу фалокатдан фақатгина 4 нафар бола омон қолган бўлиб, улар ҳам жиддий жароҳатланишган. Мазкур ҳодиса Андра-Прадеш штати пойтахти Ҳайдарободдан 240 километр жанубда, Курноол туманидаги Мадарпур қишлоғи яқинида содир бўлган.

“Афтидан, ҳайдовчи машина ҳайдаб кетаётган пайтда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган” дейди полиция ходими Факираппа.

Микроавтобус қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси билан тўқнашган ва унинг бир қисми бўлиниб кетган. Қурбонларнинг жасадлари махсус техника ёрдамида машина ичидан олинган.

Полиция маълумотларига кўра, Ҳиндистон бўйлаб ҳар йили 110 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлади. Аксарият автоҳалокатлар автоуловларни бепарволик билан ҳайдаш, таъмирталаб йўллар ва эскирган транспорт воситалари сабабли юз беради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг