Ҳиндистон “жосуслик” қилгани учун Покистон элчихонаси ходимларини мамлакатдан чиқариб юборди

0
2086
Фото: Prakash Singh/AFP

Ҳиндистон Нью Деҳлидаги Покистон Олий Комиссиясининг икки ходимини мамлакатдан чиқариб юборди. Улар жосусликда айбланиб қўлга олинган эди, дея хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги.

“Покистонлик икки нафар расмийлар 30 май куни Ҳиндистон қонунларига мувофиқ қўлга олинди” дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг берган баёнотида. Ҳиндистон ҳукумати уларни дипломатик идора аъзосига мос келмайдиган ишларга аралашганликда айблаган.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг бу ҳаракатларини қоралаган. Унинг айтишича, Нью Деҳлидаги Покистон Олий Комиссиясининг икки аъзосига ёлғон ва асоссиз айбловлар қўйилган.

“Икки ходимимиз Олий Комиссиянинг аралашуви билан озод қилинди. Биз дипломатик орган вакилларига ёлғон айбловларни тан олишлари учун уларни ҳибсга олиш, қўрқитиш, уларга тазйиқ ва босим ўтказишни қоралаймиз” дейди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Ҳиндистон ва Покистон тез-тез бир бирларининг элчиларини жосусликда айблаб, ўз ҳудудларидан чиқариб юборадилар. Энди Покистон ҳам Исломобаддаги Ҳиндистон вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин.

Шунигдек, бу икки қўшни давлатлар ўртасида Кашмир минтақаси борасида ҳам узоқ вақтдан бери келишмовчиликлар давом этиб келмоқда. Кашмир 1947 йилда ҳар икки давлат мустақилликка эришганида бўлиб олинган эди. Ҳиндистон ва Покистон ўртасида мустақилликдан бери учта ҳарбий тўқнашув юз берган бўлиб, уларнинг иккитасига айнан Кашмир ҳудудини талашиш сабаб бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг