Ғарб оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонидаги фаол аёлларни ҳибсга олинишига эътибор берамаётир

0
1545

Қошиқчининг ўлдирилиши шаҳзода Салмоннинг Саудия Арабистони устидан маданиятли тарзда бошқариш қобилияти борлиги шубҳа уйғотди 

Кўпгина Ғарб оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонидаги фаол аёлларни ноқонуний ҳибсга олиниши ва уларни қийноққа солинишига кўз юммоқдалар. Бу хақда Сара Азизининг, The Washington Post газетасида чоп этилган «Саудия Арабистони аёл ислоҳотчиларга нисбатан ачиниш нималигини билишмайди» сарлавҳали мақоласида айтилган. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Саудия Арабистонидаги хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашаётган фаол аёллар узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилмоқда, дейилади мақолада.
Материалда қайд этилишича, Қошиқчининг ўлдирилиши, шаҳзода Салмоннинг Саудия Арабистони устидан маданиятли тарзда бошқариш қобилияти борлиги шубҳа уйғотишга мажбур қилган. 

«Жамол Қошиқчининг шафқатсиз ўлдирилиши бизнинг кўзларимизни очди ва шаҳзода Салмон томонидан мамлакатни бошқариш усулларини намойиш этди. Бу жиноят фақат валиаҳд шаҳзоданинг шафқатсиз деспотизмининг намойиш бўлган кичик лавҳасидир «, деб ёзади Сара Азиза.

Мақола муаллифининг фикрича, жаҳон ҳамжамияти Саудия Арабистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши учун Муҳаммад бин Салмонни аллақачон жавобгарликка тортиши керак экан.

«Маҳкумларнинг шафқатсиз қийноққа солингани ҳақидаги ҳисоботлар, жаҳон ҳамжамияти, айбдорларни жавобгарликка тортишда кечикканини кўрсатади. Айни пайтга қадар валиаҳд шаҳзода ўзининг жазосиз қолаётганига ишонишда давом этар экан, келажакда Саудия Арабистони ва Яманда янада кўпроқ қон тўкилишини кутишимиз керак», деб ёзади Сара Азиза.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг