Журналистлар учун янги университет очилди

0
2057

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг танатанли очилиш маросими бўлиб ўтди- дея хабар беради Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати.

 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахидов, Сенаторлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчилари ва дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди

Маросимни Абдужаббор Абдувахидов табрик сўзи билан очиб берар экан, мазкур даргоҳдан жаҳон ахборот маконида мамлакатмиз манфаатларини ҳимоя қилоладиган, юртимизда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни, шу жумладан дунё ҳамжамиятини тезкор ва холисона хабардор қилишга қодир малакали кадлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
 
Тадбир давомида Университетни ташкил этиш ва уни янги ўқув йилига тайёрлашда яқиндан ёрдам кўрстаган ҳамкор ташкилот ва идораларга сертификатлар топширилди. 

Меҳмонлар Университетда яратилган шариотлар ва ўқув жараёнининг йўлга қўйилиши билан танишдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, оммавий ахборот воситалари соҳаси учун юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг