Хитой АҚШнинг энг йирик қарз берувчиси бўлишдан тўхтади

0
2167
Манба: https://finance.rambler.ru/

Хитой АҚШнинг энг йирик кредитори бўлишдан тўхтади. Хитой бу ўринни 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган эди.

Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, июнь ойида Япония АҚШнинг 1,222 трлн долларлик давлат облигацияларига (трежерис) эгалик қилиб турган бир пайтда, Хитойда эса бу 1,112 трлн. долларни ташкил этган.  Жами ҳисоблfганда, АҚШнинг ташқи қарзи 6,636 трлн. долларни ташкил этиб, нисбатан бу  кўрсаткич май ойида 6,539 трлн. доллар бўлган, холос. Яъни, АҚШнинг давлат қимматли қоғозлари хавфсиз бошпана сифатида талаб қилинишда давом этган.

Ва бу тушунарли, агар Германия ва Япония каби мамлакатларнинг давлат облигациялари салбий даромад берса, яъни уларга қарз бериш имтиёзи учун қўшимча тўловни амалга ошириш керак бўлади. Ўн йиллик трежерис даромадлар йилига ўртача 1,8% ни ташкил қилади.

Хитой биринчи марта 2008 йил сентябрь ойида Американинг энг йирик қарз берувчиси сифатида Японияни ортда қолдирган эди. Бугунги кунда АҚШ қарзларининг катта қисми (20 трлн. АҚШ долларидан кўпроқ) америкаликларнинг ўзларида, шу жумладан штатларда ва маҳаллий ҳукуматларда, банкларда, пенсия жамғармаларида бўлиб, мамлакат ичидаги бошқа институционал ҳамда чакана инвесторларга тегишли.

Аксарият қисми солиқлардан олиб қочилган жойларда бўлиб, амалда сармоядорларни яширадиган жойдадир. Ҳудди шундай жойлардан бири, 226 миллиард долларга эга Кайман ороллари бўлиб, Америка кредиторлари рейтингида саккизинчи ўринда туради. Хитойга тегишли Гонконг ҳам АҚШнинг 215 миллиард доллар давлат қарзларини ушловчи асосий инвесторларидандир.

АҚШ-Хитой савдо уруши муносабати билан биржадаги нотинчлик ва тобора кучайиб бораётган халқаро тангликлар ҳукуматнинг хавфсиз облигацияларига талабни кучайтирмоқда. Америка кредитга лаёқатли қарз олувчи ва доллар эса халқаро валюта ҳисобланади.

Бироқ, баъзи давлатлар Америка санкцияларининг зарбали қиличи остида, трежерисдан ўз маблағларини олиб чиқиб кетишмоқда. Булар ўз навбатида, молия ва банк секторларига татбиқ этилиши мумкин, масалан, яқинда Венесуелага нисбатан қўлланилганидек, АҚШнинг коррсчетлари орқали Каракас билан савдо-сотиқ қилиш билан шуғулланиш тақиқланган эди.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Россия 2019 йил июнь ойида  АҚШ облигацияларига инвестицияларни 1,17 миллиарддан, 10,8 миллиард долларга камайтирди ва 2010 йилда бу деярли 180 миллиард долларни ташкил қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг