Жиззахда биринчи хусусий таълим муассасаси иш бошлади

0
2348

ЖИЗЗАХ (Turon24) – 10 сентябрь куни Жиззах шаҳрида “Azia school” номли биринчи хусусий таълим муассасаси очилди. Мактаб биноси учун шаҳарнинг Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган эски иншоот реконструкция қилинди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларига 1 миллиард 600 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

“11 йиллик таълим тизимига асосланган мактабимиз 180 нафар ўқувчига мўлжалланган. Ўқувчиларга давлат таълим стандартлари ҳамда инновацион педагогик технологиялар асосида таълим бериш учун барча шароит яратилди, – дейди мактаб директори Асил Убайдуллаев. – Ҳар бир синф 14 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, улар учун 4 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган. Ўқувчилар дарсдан кейин спортнинг бадиий гимнастика, эркин кураш, шахмат-шашка, волейбол, баскетбол каби турлари билан шуғулланиши мумкин”.

Набирасини ушбу мактабга олиб келган Ҳабиба Ортиқова шундай деди: “Бу ерда болаларимиз ҳам маънавий, ҳам жисмоний камолга етиши учун ҳамма шароитлар бор экан. Ҳозирда илм бериш эмас, қандай, қай тарзда илм бериш муҳим масалага айланган. Мактаб ўқитувчиларининг дарс бериш методлари бизга маъқул бўлди”.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг