Жанубий Корея ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти «гўшт фермаларидан қутқарилган итларни” ўлдирди.

0
1889

Жанубий Кореянинг ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳларидан бирининг раҳбари, ўлдирмаслик сиёсати эълон қилинганига қарамай, юзлаб қутқарилган итларни яширинча йўқ қилишда айбланган.

Жанубий Кореяликларнинг итларга бўлган муносабатларда иҳтилофлар бор – мамлакатда ҳар йили бир миллионга яқин итлар ейилади. Кўпинча бу ҳолат ёзда авж олади.

Лекин итларни уй ҳайвони сифатида қараш тобора кенгаймоқда. Ҳозирги ёшлар орасида эса бу каби таом кенг урфга кирмоқда.

Кўп йиллар давомида “Бутун дунёда ҳайвонларнинг ҳуқуқларини биргаликда сақлаб қолиш  ташкилоти” (CARE)томонидан йилига жами 23,000 нафар аъзоларини ва икки миллиард вонни (1,4 млн. Евро) мамлакат бўйлаб итларни “хўжаликлар”дан қутқариш учун сафарбар қилмоқда.

Жанубий Корея президенти Мун Же Ин бир неча итга эга. У ҳайвонларни ёқтиради. 2017-йилда лавозимига келганида, унга CARE ташкилоти кичик қора ва ола- була рангли монгрель зотли итларни совға қилганди.

CARE да ишлайдиган ходимлардан бири Hankyoriya  газетасига берган интервьюсида ташкилотнинг бошлиғи Парк Со-Ён бошпана жойи камлиги сабабли 230 дан зиёд итни ўлдирганлигини айтди.

Газетага кўра, бу кўрсатгич шу давр мобайнида қутқарилган ҳайвонларнинг тўртдан бирига тўғри келади.

Ташкилотнинг айтишича итларнинг 10 фоизи касалликдан азоб чекишган, уларнинг кўпчилиги оғир касаллик туфайли ўлдирилган. 

CARE эҳсон қилинган пулларларни асосан ҳайвонларни қутқариш учун сарф қилади ва молиялаштиришни узлуксизлигини таъминлаш учун бундай операцияларни давом эттириши керак бўлади.

Ташкилот, узоқ вақтдан бери, ҳатто улар ташкилотга қабул қилинмаган итларни ҳам ўлдирмаганлигини таъкидлади.

Аммо Пак хоним баёнотида, 2015 йилдан «қутқарув ишларини бажариш учун сўровлар ортиши» сабабли «йўқолиб қолган кичик миқдордаги» ўдирилган итлар бўлишини «муқаррар» деб айтган.

У итларни нафақат оғир агрессив ёки оғир касалликларга чалинганда балки уларга нисбатан биринчи бор даволанишга қаратилган кенг кўламли ҳаракатлардан сўнггина йўқ қилинганини қўшимча қилди.

Дам олиш кунларида CARE ходимлари ташкилотнинг офисларида норозилик акцияси ўтказиб, хонимнинг истеъфосини талаб қилмоқчилар.

2017 йилги сўров натижаларига кўра, Жанубий Кореяликларнинг 70 фоизи итларни истеъмол қилмайди, аммо камроқ қисми – тахминан 40 фоизи бундай ҳолатни тақиқлаш керак деб ҳисоблайдилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг