Европа Иттифоқи Brexitга келишувсиз тайёрланмоқда

0
2264

Европа Кенгаши раҳбари вакили Анадолуга агентлигига Британия парламентида овоз бериш натижаларини шарҳлаб берди

Брюссель, Буюк Британияда келишувсиз Brexit версиясига тайёрланмоқда. Бу хақда Европа Кенгаши раиси Пребен Ааманннинг расмий вакили Анадолуга, Британия парламентининг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши ҳақидаги келишув бўйича овоз бериш натижаларини шарҳлаши давомида маълум қилди.

«Бу овоз бериш Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этмаслик эҳтимолини оширди. Биз буни ҳохламасдик, аммо энди биз шундай сценарийга тайёрланишимиз керак», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи аъзолари Brexit таъсирини камайтиришга ҳаракат қиладилар.

Аввалроқ, Бош вазир Тереза Мэй томонидан таклиф қилинган Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш ҳақидаги келишувни Британия Парламенти  рад этган эди.

Ҳужжатни маъқуллаб 202 депутат овоз берди, қарши овозлар 432 та ташкил этди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг