Зеленский Исроилнинг Украинага қурол бермаганидан «шок»да

0
199
Фото: AP

Украина президенти Владимир Зеленский Исроилнинг Россия ҳужумларига қарши туриш учун Киевга қурол-яроғ бермаганидан «шокда» эканилигини айтди.

«Исроилга нима бўлганини билмайман. Ростини айтсам, мен шокдаман, чунки нега улар бизга ҳаво мудофаасини бера олмаганликларини тушунмаяпман», деди у.

Зеленскийнинг изоҳлари март ойида Исроилни қурол жўнатишни истамагани учун қоралаганидан кўра кучлироқ эди. Ўшанда Исроил Украинага қўлидан келганича ёрдам беришини айтиб, ўз мажбуриятини бажармаган эди.

«Мен тушунаман – улар Сурия ва Россия билан боғлиқ вазият бўйича оғир аҳволдаМен фактларни айтяпман. Исроил раҳбарияти билан қилган суҳбатларим Украинага ҳеч қандай ёрдам бермади», деди Зеленский.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Исроил бош вазири Яир Лапид Зеленский билан телефон орқали суҳбатда ҳамкасби билан «Украинадаги жанговар вазият ҳақида гаплашганини» айтди ва «урушда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар учун ҳамдардлик» билдирди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг