АҚШ Афғонистонга 250 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам ажратмоқда

0
817
Фото:yandex.ru

АҚШ Афғонистонда гуманитар ёрдам дастурларини молиялаштиришни қайта бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига таяниб, ТАСС хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги бу мақсадлар учун Афғонистонда толиблар ҳокимият тепасига келиши муносабати билан ажратилган ва музлатилган 260 миллион долларга яқин маблағни жалб қилди.

Маълумотларга кўра, маблағ БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро миграция ташкилоти ва бошқа гуманитар ташкилотлар ўртасида тақсимланади. Улар афғонларни озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа ёрдам билан таъминлашга борадилар.

Ўз навбатида, Вашингтон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятида, лекин бунга «Толибон»ни жалб қилмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг