Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун Қирғизистонга 120 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда айтилди.
«Қирғизистоннинг сўровини маъқуллаш 120,9 миллион доллар олиш имкониятини очади», дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, бу янги турдаги коронавирус таҳдиди билан боғлиқ маблағларни олиш учун биринчи тасдиқланган сўров эди.
26 март куни Қирғизистоннинг коронавирусга қарши курашиш штаб-квартираси Хитой билан чегарада юк ташишни тиклаш масаласини кўриб чиқди. Тегишли сўров ХХР ҳокимиятига юборилди.