Хитой коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли аэропортдаги текширувларини кучайтирмоқда

0
1357
Фото: REUTERS/Aly Song

Якшанба куни Хитой, Пекин аэропортига келаётган халқаро саёҳатчиларнинг текширувини кучайтирди, чунки коронавирус инфекциясининг янги импорт қилинган ҳолатлари ҳисобига, иккинчи кун кетма-кет маҳаллий аҳоли томонидан юқтирилган ҳолатлар сони ошиб кетди.

Декабрь ойида ҳудудида эпидемия бошланган Хитой, эндигина вируснинг тарқалишини секинлаштираётган бир пайтда, ўз чегараларидан ташқарида янги инфекциялар хавфига дуч келмоқда. Юздан ортиқ мамлакатлар инфекцияни аниқланганлиги ҳақида хабар бермоқда.

14 март куни материк Хитойда 20 та янги инфекция қайд этилди. Буни 11 кунлик ҳолатга нисбатан, якшанба куни Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси (NHC) ҳисоботида кўрсатган. Шулардан 16 таси импорт қилинган.

Пекин ўзининг янги Дасинг халқаро аэропортида қўниши керак бўлган барча халқаро рейсларни Пойтахт Пекин халқаро аэропортига йўналтирди ва якшанба кунидан бошлаб ушбу йўловчиларни ташиш учун махсус жой ажратиб қўйди, дея хабар беради Beijing News.

Пекин орқали бошқа пунктларга йўлга отланган йўловичлар учун махсус ёрдам кўрсатилади.

Пекиннинг ҳаракатлари, Хитой халқаро рейсларининг асосий маркази ҳисобланган Шанхайга ҳам таалуқлидир. Ўтган ҳафтада у ерда ҳам аэропорт текширувлари кучайтирилган ва баъзи йўловчилар етти соатлаб кутишга мажбур бўлишган.

Яқинда импорт қилинганлиги 16 та ҳолатдан 5 таси пойтахт Пекинда ва учтаси Шанхайда қайд этилган. Чжэцзян, Ганьсу ва Гуандонг вилоятларида ҳудди шу каби тўртта, учта ва битта ҳолат қайд этилди.

Пекиндаги учта ҳолат Испаниядан келган саёҳатчиларга, бири Италияга, иккинчиси Таиландга тегишли.

Шанхайдаги ҳолат, Италиянинг Милан шаҳрида истиқомат қилувчи хитойлик аёл билан боғлиқ.

Гансу ҳукуматининг таъкидлашича, ҳолатларнинг бири Эрондан чартер рейси билан боғлиқ, бошқалари Саудия Арабистонидан келган саёҳатчиларга тегишли. Чжэцзян вилояти тўртта импорт қилинган ҳолатлар қаердан келгани ҳақида маълум қилмади.

Ушбу инфекцияни импорт ҳолатлари билан боғлиқ хавотирларнинг кучайишига асосланиб, жанубий Гуанси провинцияси чет элдан келганлар, аммо каратнинга риоя этмаётганлар ҳақидани хабар қилганларга 3000-10.000 юань (428-1428 доллар) миқдорида пул мукофоти берилишини маълум қилди.

Материк Хитойдаги янги инфекция тарқалганлиги билан боғлиқ ҳолат шанба куни, эпидемиянинг маркази саналган Уханда кузатилиб, у ерда тўртта ҳолат қайд этилди. Бу Хубей провинциясида Ухань ташқарисида кетма-кет ўнинчи кун инфекция қайд этилмаганидан кейин содир бўлди.

Вируслар тарқалишининг олдини олиш даврида Хитой ўз фабрикалари ва заводларидаги ишларни қайта тиклаш учун бор кунчини сафарбар этмоқда, чунки Хитойда янги инфекциялар сони камайишда давом этмоқда.

Сўнгги кунларда Шанхай ва Ханчжоу каби юқумли касалликларга дучор бўлмаган баъзи шаҳарларда сайёҳлик жойлари, ресторанлар ва спорт заллари очила бошлади.

Давлат оммавий ахборот воситалари Шарқий Туркистон (Шинжон)нинг ғарбий минтақасида душанба кунидан бошлаб мактаблар айримлари очилишини режалаштираётганлари ҳақида хабар беришди. Бироқ, чекловлар ўз кучида қолмоқда.

Масалан, Пекинда ресторанларни очишга рухсат берилгани, аммо улар ташриф буюрувчиларга бир-бирларига қарама-қарши туриб овқатланмаслик талаб қилинади ва столлар бир метр масофа атрофида жойлашган бўлиши керак, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

Шанба кунги маълумотлар шуни кўрсатадики, материк Хитойда тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони шу пайтгача 80 844 га етди. Шанба охирида қурбонлар сони 3199 тага етди, бу эса аввалги кунга нисбатан 10 тага кўп дегани. NHC маълумотларига кўра, барча ўнта ўлим Уханда юз берган.

Хитой эпидемияга қарши муносабат билдириши ўз уйида ва бутун дунёда танқид остига олинган эди, аммо унинг назоратни кескин таъминлаши ва ҳаракатлари, жумладан, Ухань ва Хубейни блокировка қилиши, ушбу инфекцияни кенг тарқалишини олдини олиши самарали бўлди.

Сўнгги кунларда ҳукумат ўз ваколатларини масъулиятли куч сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда, эпидемия кузатилган бошқа мамлакатлар билан ҳам ўз тажрибаси ва ускуналар билан алмашмоқда, аммо ҳали ҳануз ўз уйида жавобгарликни талаб қилувчи қарама-қаршиликларга дуч келмоқда.

Хитойдаги обрўли собиқ маъмурият раҳбари, ўтган ой ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида қилган чиқишида Си Цзинпинни «масхарабоз» деб атаган эди, бу ҳақида унинг учта дўсти Рейтерга хабар берди.

Унинг кўринмай қолганлиги, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва интернет фойдаланувчилари эпидемияни қандай муҳокама қилаётганига нисбатан цензура кучайган бир пайтда юз берди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг