Салвадор юзлаб полициячиларни муҳожирларнинг олдини олиш учун чегарага жўнатмоқда

0
1233
Манба: Pinterest

Эл-Салвадор ҳукумати АҚШ билан боғлиқ муҳожирларнинг олдини олиш учун Гондурас ва Гватемала билан чегарадош ҳудудларга камида 800 та полициячини юборади. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ҳукумат баёнотига кўра, ҳолат пайшанба куни Тинч океани соҳиллари яқинидаги Гватемала билан чегарадош Ла Хачадурада бошланган ва юзлаб Салвадорлик муҳожирлар йирик карвонларнинг бир қисми сифатида ўтишга уринган.

Салвадор давлати амалдорининг сўзларига кўра, полиция бошқа 350 иммиграция амалдорлари томонидан қўллаб-қувватланади, улар ўтиш жойидан ўтмоқчи бўлган муҳожирларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва йўл ҳужжатларини кўриб чиқадилар.

Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард шу ҳафта бошида Оқ уйдаги учрашувдан сўнг АҚШнинг Мексика орқали, айниқса, Марказий Америкадан келган иммиграцияси сезиларли даражада пасайганини ва бу тенденция давом этишини кутишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Салвадорнинг янги президенти Найиб Букеле ва АҚШ Ички хавфсизлик котиби вазифасини бажарувчи Кевин МакАленан ўтган ой охирида миграция ва хавфсизлик соҳасида янада яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг