Хитой компанияси «Сиань – Тошкент» чартер рейсини йўлга қўяди

0
1978
Фото: АТС Avia

Хитойнинг «Zhejang Loong Airlines Co. Ltd» авиакомпанияси 26 сентябрь куни Сиань – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсини бошлайди. Бу ҳақида Республика Туризм қўмитаси хабар бермоқда

27 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахтига парвоз қиладиган биринчи йўловчи компаниянинг раҳбари Лиу И бўлади. Рейслар «Airbus А320» самолётларида амалга оширилади.

Таъкидланишича, чартер рейси республикага хитойлик сайёҳларни кўпайтириш масаласини биргаликда ўрганганидан сўнг амалга оширилган. Илгари томонлар Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форуми доирасида туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.

Regnum аввал хабар берганидек, 17 сентябрь куни Самарқандда янги терминал биносини қуриш бошланди. Рейслар частотасини кунига 20 тагача ошириш режалаштирилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг