Эрон «Reuters» нашрини президент Ҳасан Руҳоний сўзларидан нотўғри иқтибос келтирганликда айбламоқда

0
1866
Фото: Sputnik.by

Эрон президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Парвиз Эсмайили Reuters агентлигининг Эроннинг Биргаликдаги ҳаракатлар режасига ўзгартиришлар киритишга тайёрлиги ҳақидаги мақоласи Эрон раҳбарининг сўзларидан ёлғон иқтибос эканлигини айтди. Бу ҳақда Эроннинг «Меҳр» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалрок «Reuters» нашри Эрон президенти Ҳасан Руҳонийдан иқтибос келтириб, агар АҚШ бир томонлама санкцияларни олиб ташласа, Эрон «ядровий битим»га ўзгартириш киритишга тайёрлигини билдиргани ҳақида ёзган эди. Парвиз Эсмайилининг гапларига кўра, бу сўзлар аслида бошқача маънога эга.

Расмийнинг таъкидлашича, Ҳасан Руҳоний баёнотининг асл маъноси Эрон ядро биргаликдаги ҳаракатлар режасини қисқартиришга ва қўшимча протокол қоидаларини амалга оширишни тезлаштиришга тайёр. Аммо Парвиз Эсмайили бу фақатгина мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф томонидан бир неча бор таъкидланган Вашингтон «5+1» мулоқоти қайта тиклангач ва ноқонуний бир томонлама санкцияларни олиб ташлаган тақдирдагина мумкинлигини таъкидлади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг