Россия томони АҚШ президенти Дональд Трампга Ғалаба кунидаги тадбирларда иштирок этиш учун юборилган таклифга ҳозирча расмий жавоб олмаган. Бу ҳақда «РИА Новости»га Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
«Ҳозирча расмий жавоб йўқ», – деди Песков.
Аввалроқ, Дональд Трамп 9 май куни Москвага ташриф буюриш истаги ҳақида гапирган эди, аммо бунга мамлакатдаги сайловолди кампанияси тўсқинлик қилиши мумкин.