Халаб аэропорти саккиз йилда биринчи марта йўловчи самолётини қабул қилди

0
1648

Саккиз йил ичида биринчи марта Суриянинг Халаб аэропортига йўловчи самолёти қўнди. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни SANA ахборот нашри хабар берди.

Йўловчи лайнери Халабга Дамашқдан учиб келди. Аввалроқ Халабда ҳаво «бандаргоҳи» қайта тикланиши ҳақида Сурия транспорт вазири Али Ҳамуд хабар берган эди.

Таъкидланишича, яқин кунларда Халабдан Қоҳира ва Дамашққа бошқа рейслар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Суриянинг иккинчи муҳим шаҳри бўлган Халаб 2019 йил 16 феврал куни жангарилардан тўлиқ озод қилинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг