Видео: Узоқ муддатли танаффусдан кейин Умрага рухсат берилди

0
1326
Фото: Tuqa Khalid, Al Arabiya English

4 октябрь якшанба кунидан бошлаб Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрида мусулмонларнинг қатъий чекловлар асосида Умра ибодатини адо этишларига рухсат берилди.

Мусулмонлар Масжидул Харамдги Кабатуллоҳни тавоф қилиш давомида оралиқ масофани сақлаш ва юз ниқобларини тақиш қоидаларига амал қилсиҳди.

Саудия ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун феврал ойининг охирида хорижликларнинг Маккадаги Масжидул Харам ва Мадинадаги Масжидул Набавийга кириб ибодатларни амалга оширишлари вақтинча тўхтатилганини эълон қилганди. 4 мартга келиб эса Қироллик ўз фуқароларининг ҳам Умрани адо қилишларини тўхтатди. Март ойининг ўрталаридан Қиролликдаги барча масжидларда кунлик жамоат намозлари ва жума намозига тақиқ қўйилди.

Саудия ҳукумати узоқ муддатлик танаффусдан кейин сентябр ойида Умра ибодатининг амалга оширилишига рухсат берилишини эълон қилди. Унга кўра, пандемия шароитидан келиб чиқиб, мазкур ибодатга босқичма-босқич рухсат берилади. 4 октябрдан биринчи босқич бошланган бўлиб, унда фақатгина Саудия фуқаролари ва айни пайтда бу мамлакатда истиқомат қилаётган мусулмонлар Умра қилишни бошлашди .Учинчи босқичдан бошлаб чет эллик мусулмонлар ҳам Умрани адо этишлари мумкин бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг