31-август – Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни.

0
2837
Фото: / Абдувоҳид қори https://t.me/jadidlar

Ўрта Осиёда Совет ҳокимиятининг ижобий ва салбий томонлари ҳақида узоқ вақт баҳслашиш мумкин. Постсовет хотирасининг коллектив, баъзан истерик тадбирлари қандай инструментал вазифаларни бажарганини ҳам узоқ вақт давомида муҳокама қилиш мумкин. Aммо бу – биз сталинизмдан кенг ва улкан миқдордаги қурбонликлардан азият чекиб, уларни совет модернизацияси меҳробигача келтирилгани ҳақида билганимизда ҳақиқий даҳшат ва шок ҳолатини ҳис қилишимизни ҳам инкор этмаймиз.

Мен бугун сизга шундай қурбонлардан бири ҳақида айтиб бераман. Эҳтимол, у ХХ аср бошларида Тошкент ва Туркистонда энг таниқли одам, бугунги кунда деярли унутилган. Бу – Aбдувоҳид Қори (Aбдувоҳид Кариев, маҳаллий лақаби Жигут (балки йигит)-домла), мақбараси Ўзбекистон пойтахтининг марказида жойлашган тошкентлик машҳур авлиё даражасидаги инсон Шайх-Ҳонтаҳурнинг (Ҳовванди ат-Таҳур) оқсуяк сулоласи авлоди. Гарчи у кичик мадрасада имом ва мулла бўлган бўлса-да, жамоатчилик ишлари ва ҳукумат фаолиятига қарши мухолиф чиқишлари уни машҳур қилди.

1907-йилдаги 2-Давлат Думасига тошкентлик мусулмонлар айнан уни депутат сифатида сайлагани ҳам бежиз эмас (шаҳарнинг «рус» қисмидан туркистонлик Наливкин ғалаба қозонган), у мустамлака маъмуриятига яқин ва жуда катта таъсир кучига эга бўлган бой – Саидғани Саидазимбоев билан рақобатда ғолиб чиққан. Aбдувоҳид қори узоқ вақт депутат бўлиб туролмади, мухолифат Думаси тез орада тарқатиб юборилди ва кейинги Думада Туркистон ўз вакилларини сайлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Шунга қарамай, давлат мансабидаги бу кичик кўтарилиш Россия империясидаги мусулмонлар сиёсий ҳаракатида муҳим алоқаларни қўлга киритишга имкон берди ва эҳтимол, қори авлодининг қарашларини маҳаллий томондан умумимпериал сиёсий даражага, яъни ўша даврда машҳур бўлган оттенка – сўллар даражасига кўтара олди.

1909-йилда 54 ёшли собиқ депутат мустамлакага қарши қарашлари учун ҳибсга олинган, бир неча йил давомида Тулада сургунда бўлган, ўю Лев Толстой билан ўлимидан один учрашишга муваффақ бўлган. Л.Толстой у ҳақида: «Диний қарашлар онгга қанчалар машаққат билан киради. Мен бу муллага қараб, диндан кўра кўпроқ сиёсий, фақат сиёсат билан тўйинган инсонни кўряпман» – деган эди. Ушбу теран тавсиф Aбдувоҳиднинг қарашларида диний манфаатлар аста-секин сиёсий манфаатлар билан алмашганидан далолат беради.

Февраль инқилобидан сўнг, Туркистондан бошқа ерларда ҳам таниқли бўлган Aбдувоҳид қори «Исломий Советлар» тараққийпарвар мусулмонлар партиясининг унга туташ сўл томонининг раҳбарияти таркибида эди. Октябр инқилобидан кейин у болшевикларга содиқ бўлиб, Тошкентдаги мусулмонлар кенгашини (бўлажак Маънавият идорасининг прототипи) бошқарган, Туркистон Республикаси Олий судининг аъзоси бўлган, 1926-йилда бошқа совет ислом раҳбарлари билан бирга Маккада бўлиб ўтган Жаҳон мусулмонлари Конгресси делегациясининг аъзоси бўлган.

Aбдувоҳид қори барибир мутлақ сиёсатчи бўлмади, у тараққийпарвар мусулмон бўлиб қолди, лекин унинг жияни, акасининг ўғли – Aкмал Икромов ҳақиқий болшевикка айланди ва ҳатто, кўп йиллар давомида Ўзбекистон Коммунистик партиясини бошқарган.

Большевикларнинг собиқ мусулмон мухолифатчи тараққийпарварлар билан ҳамкорлик қилиши ўша йилларда Совет ҳокимиятининг бутун конструкцияси асоси эди: болшевиклар минтақадаги мавқеларини мустаҳкамлаш учун маҳаллий фаоллардан фойдаланган, мусулмон тараққийпарварлари эса ўзларининг мустамлакачиликка қарши курашларида, маҳаллий маданий ва диний хусусиятларга эга бўлган ислоҳотларида болшевиклардан фойдаланишга умид қилишган.

Ушбу иттифоқ 1920-йилларнинг охирида тугатилди. 30-йилларнинг бошларида собиқ содиқ шерикларга илк зарба берилиб, Aбдувоҳид қори ҳибсга олинди. 1937-йилда 82 ёшли нуроний яна ҳибсга олинган ва қамоқхонада вафот этган, ўша 37-йилда жияни Aкмал Икромов ҳам ҳибсга олинган ва кейин отиб ташланган…

Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва унга курашувчилар тарихига шу билан якун ясалди.

Сергей Абашин

Тарих фанлари доктори, профессор.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг