Ветнамда юз берган сув тошқинлари 17 кишини ҳаётдан олиб кетди

0
1308
Фото: Reuters

Ветнам давлат ахборот агентлигининг якшанба куни берган маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида мамлакатнинг марказий провинцияларида юз берган сув тошқинлари 17 кишининг умрига зомин бўлди. Яна 13 киши бедарак йўқолган бўлиб, улар ҳамон қидирилмоқда.

Floods Kill 17 People in Central Vietnam, Next Storm Due Soon

Ветнам телевиденияси томонидан намойиш қилинган видеолавҳаларда соҳилдаги балиқчилар вертолётлар орқали эвакуация қилинаётганини кўриш мумкин. Кучли шамоллар мамлакат марказида жойлашган Қуанг Три провинциясидаги соҳилни вайрон қилган.

Шунингдек, ўтган ҳафтада юз берган сув тошқинлари туфайли минглаб одамлар озиқ-овқат таъминотидан узилиб қолди. 31 минг атрофида одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди ва 33 мингдан ортиқ уйлар сув остида қолди ёки вайрон бўлди.

Лекин, Ветнамдаги табиий офатлар шу билан ўз ниҳоясига етгани йўқ. Синоптикларнинг маълум қилишича, келаётган бир-икки кун ичида Ветнамга Линфа номли тайфун келиши кутилмоқда. Бу эса яна кучли ёмғирлар ёғиши ва бунинг оқибатида олдингидан ҳам вайронкор бўлган сув тошқинлари юзага келишини англатади.

Ветнамнинг катта ҳудуди денгиз билан туташ бўлгани учун бу ерда вайронкор бўронлар ва сув тошқинлари тез-тез бўлиб туради. Ветнамда 2019 йилда бўронлар сабаб юзага келган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида 132 киши вафот этган, 207 киши жароҳатланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг