platforma.uz: Икки тиллилик бир давлат ҳудудида… икки мамлакат борлигини англатади…

0
1909
Фото: platforma.uz

Агар биз Ўзбекистонда расман давлат тили бўлган ўзбек тилининг истиқболи ҳақида гапирсак, баъзилар ётволиб ёқа бўғишади. Бизга «миллатчи», «пантуркист» дея сиёсий айбловлар ёпиштирмоқчи бўлишади. Бундай пайтларда эса улар жим. Гўёки бу тараққиётимиз учун, азбаройи бизга яхшилик истаб ёки инсонпарварлик нуқтаи назаридан қилинаётгандек…

Барибир жуда қизиқ. Россиянинг ўзида (тараққиёт тили нуқтаи назаридан) нуфузи тушиб кетаётган рус тилини бизда — мутлақо бир суверен мамлакат ҳудудида «кенг ёйиш»га қаратилган лойиҳалар қандай мақсадларга қурилган? Мазкур саволга, тилдан сиёсат қидирманг, у маданий-марифий фактор, деб жавоб беришлари тайин бу иш бошидагилар.

Бир пайтлар Ленин ҳам ушбу масалага шундай тавоъзе ва калондимоғлик билан қараган: «Рус тили жаннат, жаннатга эса калтак билан ҳайдаб киритилмайди»…

Тўғри, тил ўрганиш ҳеч қачон айб саналмаган. Буни ҳеч ким инкор ҳам қилмайди. Бироқ ўрганиш билан ўрганишнинг фарқи бор. Айниқса, ўз она тилимиз эътиборга, мададга муҳтож бўлиб турган бир пайтда бу борада «лойиҳабозлик»лар қилишимиз одамга барибир эриш туйилар экан.

Энди, тилнинг сиёсат ё сиёсат эмаслиги масаласига келадиган бўлсак, эътиборингизни қуйидаги икки мухтасар иқтибосга қаратмоқчимиз:

Маърифатпарвар бобомиз Алихонтўра Соғунийнинг қуйидаги фикри эътиборга молик: “Арабча, форсийчаларни ёзиш-сўзлашгина эмас, балки, бу икки тилда китоб ёзиш, шеър айтиш қобилияти менда бўлса ҳам, ўз туркий она тилимни бошқа тиллардан ортиқроқ кўрдим. Чунки, қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламай, инсоний туйғуларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўлади”.

Шу боис ҳатто миллий манфаатлари тўкис таъминланган, деб айтилувчи АҚШда ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, йирик сиёсатшунос Патрик Бюкенен Америка инқирози ҳақида гапириб, бир ўринда шундай дейди: “… Мамлакат мактабларида фақат инглиз тилида дарслар боришини талаб қилишимиз шарт. Чунки икки тиллилик, маълум маънода бир давлат ҳудудида икки маданият, ҳатто икки мамлакат борлигини англатади…. ”.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг