Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазога ҳужумларини кескин қоралади

0
1800
Манба: KP.UA

Малайзия ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларини кескин танқид қилди, деб хабар беради Sindonews.

«Малайзия халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Фаластин устидан ноқонуний истилосига чек қўйиш ва Фаластин давлатини ташкил этиш бўйича жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақиради», дейилади баёнотда.

Шунингдек, Малайзия барча томонларни тинчликни сақлашга ва тинч аҳолининг ўлимига йўл қўймаслик учун сулҳга риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога қилган икки кунлик ҳужумида 34 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг