Индонезияда энг фаол вулқон уйғонди

0
1599

Мерапи вулқонининг отилиши Индонезияда Жава оролида вулканологлар томонидан қайд этилди. Бу ҳақида 17 ноябрь куни Табиий офатларнинг олдини олиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, кулни отиш баландлиги бир километрга яқин бўлган. Портлаш тахминан икки дақиқа давом этди.

Кулнинг зарралари вулқон этагида жойлашган аҳоли пунктларига етиб борди. Бироқ аҳолини эвакуация қилиш эълон қилинмади. Вулқон иккинчи хавфли даражага кўтарилган, вулқон атрофидаги уч километрлик ҳудуд меҳмонлар учун ёпиқ бўлиб қолмоқда, тоққа чиқиш
тақиқланган.

Мерапи вулқони Индонезиядаги энг фаол вулқон ҳисобланади. У Ёгякарта махсус вилояти ва Индонезиянинг Марказий Жава провинцияси чегарасида Жава оролида жойлашган. Катта портлашлар етти йилда бир марта, майда портлашлар йилига икки марта кузатилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг