Ўзбекистонлик фуқарода “омикрон” штамми аниқланди

0
252
Фото:koreatimes

Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги коронавируснинг “омикрон” штамини юқтириш билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган кореялик эр-хотинга 25 ноябрь куни ковид ташхиси қўйилган. Уларни аэропортдан уйигача кузатиб қўйган ўзбекистонлик танишида ҳам ковиднинг айнан ўша – “омикрон” штамми қайд этилган.

Кейинчалик, вирус эр-хотиннинг қариндошларига ҳам юққани маълум бўлди. Таъкидланишича, бу вақт ичида кореялик эр-хотин, ўзбекистонлик фуқаро ва уларнинг оила аъзолари 270 га яқин киши билан алоқада бўлган.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик фуқарода коронавирус ташхиси қўйилганидан бир кун аввал Инчеон шаҳридаги диний муассасага ташриф буюрган, у ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар йиғилган. Ҳозирги вақтда муассасага ташриф буюрганларнинг барчаси текширувдан ўтиши кераклиги айтилмоқда.

Аввалроқ коронавирус “омикрон” штаммининг янги аломатлари маълум қилинганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг