Ўзбекистон: Тил ҳақидаги баҳсларнинг қурбони бўлдим – Шерзод Қудратхўжаев

0
2232
Манба: BBC.com

Би-би-си сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини ларзага келтирган тил мавзусида ўзбекистонлик ижодкор зиёлиларнинг фикрларини сўради.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаевнинг айтишича, ўтган қарийб 30 йил давомида ўзбек тилининг ҳақиқий давлат тили мақомига эришмаганида зиёлиларнинг айби катта.

Унинг фикрича, кўпмиллатли Ўзбекистонда у ёки бу тилга расмий мақом бериш таклифи қабул қилинмасдир.

Бу каби ташаббус, биринчи навбатда давлат тилига қарши берилган зарба бўлади, – дейди Би-би-си билан суҳбатда Шерзод Қудратхўжаев.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори русийзабонларга ўзбек тилини ўргатиш ва интернетда ўзбек тилидаги контентни бойитиш сингари таклифларни илгари сурди.

Ўтган йил сентябрида Шерзод Қудратхўжаев рус тилида гапираётган аёлга давлат тилини билмагани учун дакки бергани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқаганди.

Мобил телефонда тасвирга олинган видеода Шерзод Қудратхўжаев рус тилида гапираётган аёлдан давлат тилида гапиришни талаб қилган.

Халқаро Пресс-Клуб раҳбари иштирокидаги видео ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларни келтириб чиқарган.

Айримлар Шерзод Қудратхўжаевни миллатчилик ва маданиятсизликда айблашса, бошқалар уни ҳимоя қилиб чиқишган.

Шерзод Қудратхўжаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида рус тилида видеомурожаат эълон қилиб, видео контекстдан узиб олинганинини айтган.

Би-би-си билан суҳбатда Қудратхўжаев айни воқеага ҳам тегиниб, тил ҳақидаги баҳсларнинг қурбони бўлганини айтди.

Унга кўра, ижтимоий тармоқлардаги баҳсларнинг одоб ва қонун доирасидан чиқмаслиги муҳим.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг