“ЎЗАГРОКИМЁҲИМОЯ” АЖ ЧИГИРТКАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА БМТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

0
2189

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакили, профессор Александр Лачининский билан Ўзбекистонда зарарли чигирткаларга қарши кураш ишларини ташкиллаштириш ва ўтказишни янада ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди-дейилади “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ расмий веб-сайтида.

Александр Лачининский ўсимликшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими  чигирткаларга қарши курашиш офицери, Бутунжаҳон чигирткаларни ўрганиш жамияти президенти ҳисобланади.

Учрашувда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ бошқарув раиси Олимжон Исаев, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти “Чигирткаларни ўрганиш лабораторияси” мудири, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Фурқат Ғаффоров ва бошқа мутахассислар иштирок этди. 

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида зарарли чигирткаларнинг тарқалиш ҳолати, жойларда уларга қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида ва самарали ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи минтақасида тўда ҳосил қилиб зарар етказадиган осиё чигирткасининг катта майдонларга тарқалиш хавфи мавжудлиги туфайли келгусида ФАО томонидан соҳа мутахассислари малакасини ошириш, чигирткаларга қарши кураш ишларига замонавий технология ва техникаларни жорий этиш бўйича техник ёрдам кўрсатишга, АSDC технологияси махсус дастурлари ёрдамида зарарли чигирткаларни тарқалишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйишга келишиб олинди. ФАО эксперти

Оролбўйи минтақасига бориб вазият билан танишиши жараёнида зарур таклифларни бериши таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда JICA томонидан молиялаштириладиган 7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа тасдиқланиш арафасида турганлиги ҳамда ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасига жами 550 минг АҚШ долларлик  замонавий техника ва технологиялар, жумладан 10та “Тойота Хайлюкс” русумли автомашина, 5 та “Микронейр УМО” ва бошқалар етказиб берилиши ҳақида келишиб олинди. 

Томонлар келгусида ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамда зарарли чигирткаларга қарши курашда ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг